Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР етакчисининг самолёти Владивосток аэропортида бўлмаган
Владивосток халқаро аэропорти 9 июль куни КХДРдан парвоз қилган самолётларни қабул қилгани йўқ. Пхеньяндан ҳафталик рейсни амалга оширувчи ҳаво лайнери бундан мустасно. ТАСС агентлиги халқаро аэропорт ахборот хизматига асосланган ҳолда шундай хабар қилмоқда.
"КХДРнинг хабарда айтилган самолёти кеча Владивосток аэропортида бўлгани йўқ. Бу ҳар ҳолда хато. Кеча (9 июль) Шимолий Корея самолётларидан Air Koryo авиакомпаниясининг R-885 рейси бўлди. У душанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади", - деган матбуот хизмати вакили.
Аввалроқ, Ж.Кореянинг Yonhap агентлиги КХДР етакчиси Ким Чен Ин самолёти 9 июль куни Владивосток аэропортида кузатилгани ҳақида хабар тарқатган эди.
КХДР элчихонаси ҳам бу хабарни тасдиқламади.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
09:57 / 02.04.2026
Айрим ўзбекистонликлар Владивосток аэропорти орқали Россияга киритилмади
10:20 / 30.03.2026