Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонида аёлларга нотариус сифатида ишлашга рухсат берилди
Саудия Арабистонида илк аёл-нотариуслар фаолият юрита бошлади. Бу ҳақда қироллик адлия вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда “Ахбор24” янгиликлар портали маълум қилди.
Маълумотларга кўра, адлия вазирлиги 9 июлда 12 аёлга нотариус бўлиб ишлаш учун лицензия берган. Таъкидланишича, қиролликда бундай лицензияга 1,3 минг киши эга.
Саудия Арабистони қироли Салмон томонидан унинг ўғли Муҳаммад бин Салмон валиаҳд шаҳзода этиб тайинлангандан кейин дунёдаги энг консерватив давлатда аёлларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари билан боғлиқ ислоҳотлар бошланди. Ушбу ислоҳотларга кўра, қироллик аёллари тарихда биринчи марта автомобил ҳайдаш, оммавий спорт тадбирларига ташриф буюриш, армия ва полицияда хизмат қилиш ҳуқуқини қўлга киритишди.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026