Жаҳон | 16:50 / 13.07.2018
4617
1 дақиқада ўқилади

«Озарбойжон халқи ўз раҳбариятига ишонади» — Илҳом Алиев

Фото: president.az

Озарбойжон президенти Илҳом Алиевнинг таъкидлашича, мамлакат тинчлигини бузишга бўлган барча уринишлар бесамардир. Унинг фикрича, мамлакат аҳолиси ўз раҳбариятига ишонади ва провокацияларга учмайди.

«Бизни қора қилиб кўрсатиб, хорижий оммавий ахборот воситалари орқали босим уюштиришга ҳаракат қилиб келишмоқда. Лекин бу хатти-ҳаракатларнинг барчаси бесамар бўлмоқда, улар бизнинг сиёсатимизга рахна сола олмайди», — дея президентнинг сўзларини келтирмоқда «Интерфакс».

Илҳом Алиев мамлакат ҳудудида хавфсизлик олий даражада таъминланганини ҳам таъкидлаб ўтди. Озарбойжон етакчисининг сўзларига кўра, хавфсизликнинг бош шарти ҳокимият ва халқ бирлиги бўлиб турибди.

«Бизнинг куч-қудратимиз кундан кунга иқтисодиёт, сиёсат, дипломатия ва ҳарбий соҳада мустаҳкамланиб бормоқда», — деган Алиев.

Унинг эслатишича, давлатга нисбатан уюштирилган салбий тусдаги кампанияларнинг бирортаси шу пайтгача натижа келтирмаган, чунки бундай хатти-ҳаракатларнинг барчаси бўҳтонга асосланган.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид