Ўзбекистон | 15:54 / 14.07.2018
7760
3 дақиқада ўқилади

Савдо-саноат палатаси жиноят ишларида тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилади

13 июль куни “Пойтахт бизнес маркази”да Адлия вазирлиги томонидан “Адлия ахбороти” номли навбатдаги брифинг ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу брифингда таъкидланган алоҳида жиҳатлар ҳақида қисқача баён этсак. 

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Севара Ўринбоева томонидан ҳафта давомида қабул қилинган муҳим норматив ҳужжатлар ҳақида қисқача маълумотлар берилди.

Брифингда бу ҳафтада қабул қилинган Қонунлар ва қонуности ҳужжатлари таништирилди. 

Ушбу қонун ҳужжатлари асосида қонунчиликка киритлган ўзгартиришлар ҳақида қисқача келтириб ўтсак:

-  Савдо-саноат палатасига жиноят ишларида тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилиш ҳуқуқи берилди;
-  Ҳар бир давлат ташкилоти ҳузурида, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳузурида жамоатчилик кенгашлари тузилади;
-  Жамоатчилик кенгашлари давлат органи раҳбарининг қарорига асосан тузилиб, унга меҳнат фахрийлари, обрўли фуқаролар, оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари қабул қилинади;
-  Хориж фуқаролари учун e-visa лар жорий этилди;
-  Дарё ва сув ҳавзаларидаги қум-шағалларни қазиш мақсадида “Хавфсиз дарё” Давлат унитар корхонаси ташкил этилди;
-  “Сув хўжалиги аълочиси” кўкрак нишони жорий этилди;
-  5 июлда ҳукумат қарори асосида Соя етиштирувчилар уюшмаси ташкил этилди.

Брифингдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида валюта айирбошлаш операциялари қонунчилиги масаласида Марказий банк Валютани тартибга солиш ва тўлов баланси бошқармаси директори Бобур Абубакиров билан журналистлар ўртасида савол-жавоб тарзида суҳбат ўтказилди. 

Суҳбат давомида маълум бўлдики, 29 июнь куни Марказий банк бошқарув томонидан тасдиқланган валюта айирбошлаш операцияларини тартибга солувчи Низом қабул қилинди. 

Шунингдек, Марказий банк вакилининг келтиришича, Президент қарори асосида 1000 дан ортиқ оддий банкомат ва 200 дан ортиқ валютага ихтисослашган банкомат ўрнатилмоқда. Бу ихтисослашган банкоматнинг хусусияти хорижий валютани ёки карточкадаги валюта суммаларини банкка бормай унинг ўзидан алмаштириш мумкин.

Марказий банк вакилининг сўзларига кўра, айнан валюта масаласида Туризм қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда. 

Электрон имзо олиш учун Тошкентга келиш шартлиги масаласида саволлар берилди. Вакилнинг сўзларига кўра, энди электрон имзо олиш масаласи вилоятлар кесимида ҳал этилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид