Жаҳон | 21:51 / 14.07.2018
8763
1 дақиқада ўқилади

Туркияда барча давлат театрлари фаолияти тўхтатиб қўйилди 

Фото: Getty Images

Туркияда 11 июлдан театрлар молиялаштирилиши тўхтатилди, барча спектакллар ва театрлар доирасидаги барча ижодий фаолият бекор қилинган, артистлар билан шартномалар тўхтатилган. Бу ҳақда мамлакат президенти қарорида айтилган.

Қарорга кўра, давлат драма театрларини молиялаштирувчи Турк давлат театрлари (DT) директорати  ва давлат мусиқий театрларини назорат қилувчи Турк опера ва балет театрлари (DOB) директорати фаолияти тўхтатилди. Тахмин қилинишича, келгусида бу ташкилотлар ўрнига шахсан Туркия президенти Ражаб Тойииб Эрдўған томонидан назорат қилинувчи тузилма келади.

DT Туркиянинг 19 та шаҳридаги 52 тадан кўпроқ саҳна майдонларига, DOB эса Анқара, Истанбул, Измир, Мерсин, Анталия ва Самсундаги опера ва балет театрларига эгалик қилади. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид