Жаҳон | 01:16 / 14.07.2018
8473
1 дақиқада ўқилади

Туркияга Озарбойжон ва Украинадан Гулен тарафдорлари олиб чиқилди 

Озарбойжон ва Украина махсус хизматлари кўмагида турк мухолифатчиси Фатҳулла Гулен тарафдорларини ушбу давлатлардан Туркияга олиб чиқиш бўйича операция амалга оширилди. Бу ҳақда Туркия президенти матбуот котиби Иброҳим Қалин маълум қилди.

Anadolu ахборот агентлигининг маълум қилишича, Туркия миллий разведка ташкилоти Озарбойжон ва Украинадан Туркияга Гулен ташкилотининг (FETO) икки юқори мартабали аъзосини етказган. Маълум қилинишича, Туркияга етказилган Исо Ўздемир ва Солиҳ Заки “қуролланган террорчилик ташкилоти”га аъзоликда айбланмоқдалар.

Фото: dailysabah.com

Туркия ҳукумати Гулен ташкилотини 2016 йил июлдаги давлат тўнтарувига уринишга алоқадорликда айблаб келади. Ҳозирда АҚШда яшайдиган Гуленнинг ўзи тўнтарувни қоралаган ва унга билдирилган айбловларни рад этган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид