Жамият | 23:00 / 16.07.2018
15470
1 дақиқада ўқилади

Булоқбошида тўрт сотих ер учун 4000 доллар олган мутасадди қўлга тушди

Фото: Fotolia

Андижон вилояти, Булоқбоши тумани ер ресурслари давлат кадастри бошлиғи Улуғбек Раҳмонов Давлат хавфсизлик хизмати Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинди.

Мутасадди мансабини суиистеъмол қилиб, туман ҳудудидан 4  сотих ер майдони ажратиб бериш учун У.Б. дан 4 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Олиб борилган тезкор тадбир натижасида амалдор пора билан қўлга тушди. Хозирда У.Раҳмоновга нисбатан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид