Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эквадор ва Британия Ассанж бўйича музокаралар ўтказмоқда – ОАВ
Буюк Британия ва Эквадор WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжнинг тақдири бўйича юқори даражада музокаралар олиб бормоқда. У Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида 2012 йилдан бери яшаб келяпти. Бу ҳақда The Times хабар тарқатди.
Таъкидланишича, музокаралар Британияга Эквадорнинг янги раҳбари Ленин Морено ташрифига тайёргарлик кўриш фонида олиб бориляпти. Морено Ассанжни «мерос бўлиб қолган муаммо» ва «оёқ кийимдаги тош» деб атаганди.
Wikileaks асосчисига яқин бўлган манбаларнинг иддао этишича, уларга музокаралар ҳақида ҳеч нарса маълум эмас. Уларнинг таъкидлашича, Эквадор ҳукуматига АҚШ босим ўтказаётган бўлиши ҳам мумкин.
Эслатиб ўтамиз, авввалроқ Эквадор ТИВ Ассанжнинг Лондондаги бошпанаси абадий давом этмаслиги билан огоҳлантирганди.
Мавзуга оид
18:06 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев лорд Стоквуд бошчилигидаги Британия делегациясини қабул қилди
10:30 / 16.06.2026
BBC ва FT: Стармер билан боғлиқ ёнғинлар ортида Россия изи бўлиши мумкин
23:06 / 15.06.2026
Британияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
19:31 / 14.06.2026