Ўзбекистон | 20:42 / 19.07.2018
4604
1 дақиқада ўқилади

Канада элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунлади

Фото: Анвар Илясов

Бугун, 19 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Канаданинг мамлакатимизда ўз дипломатик миссиясини якунлаётган фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Жон Роналд Кёрни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик расмий сайти маълум қилди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида барча жабҳаларда икки томонлама алоқаларнинг ижобий ўсиши кузатилганлиги қайд этилди ва сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар, туристик ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдорлиги тасдиқланди.

Учрашув якунида вазир элчига Ўзбекистон – Канада ҳамкорлигини фаоллаштириш, унга кўп қиррали тус беришга қўшган шахсий ҳиссаси учун миннатдорлик изҳор этди.

Канада элчиси, ўз навбатида, самарали ва сермаҳсул фаолият кўрсатиши учун яратилган қулай шароитлар учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирди.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид