Иқтисодиёт | 15:00 / 19.07.2018
9668
1 дақиқада ўқилади

«Лукойл» Ўзбекистонда икки йил ичида газ қазишни икки бараварга оширмоқчи

Фото: РИА Новости

2019 йилда «Лукойл» Ўзбекистонда газ қазиб чиқариш ҳажмини 19 млрд куб метргача етказишни мўлжалламоқда, деди «Лукойл» раҳбари Вагит Алекперов Россия бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашувда.

«Биз биринчи ярим йилликда Ўзбекистон ҳудудида (Қандим) етакчи газ конини ишга туширдик. Бугунги кунда компания Ўзбекистондаги энг йирик инвестор ҳисобланади. Келгуси йилда 19 млрд куб метр газ ишлаб чиқарамиз», – деди у.

Хабар қилинишича, 2017 йилда «Лукойл» Ўзбекистонда 9,09 млрд куб метр газ қазиб олган. 2018 йилда бу кўрсаткич ўтган йилгига қараганда 60%дан ортиқроққа ўсиши ва 14,6 млрд куб метрни ташкил этиши мумкин.

Мавзуга оид