22:32 / 19.07.2018
6415

Тошкент вилоятида 22 та оила яраштирилди

19 июль куни Қибрай туманида Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси ва Олий суд томонидан имзоланган меморандумга асосан ўтказилган тадбирда Тошкент вилоятидаги 22 та оила яраштирилди. Вилоят ҳокимлиги манбаси KUN.UZ'га шу ҳақида хабар берди. 

Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлашга доир комплекс чора-тадбирлар" дастурида белгиланган оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оиланинг фарзанд тарбияси борасидаги масъулиятини ошириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни сақлашда оиланинг тутган ўрнини тарғиб қилиш ҳамда жамиятда фуқароларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқлари сўзсиз ҳимояланишини таъминлаш мақсадида бугун Ўзбекистон Республикаси Олий суд раисининг ўринбосари Х.Ёдгоров иштирокида сайёр учрашув ўтказилди. Унда Тошкент вилояти хокимлиги,  вилоят хотин-қизлар қўмитаси, вилоят фуқаролик суди вакиллари, ҳоким ўринбосарлари, хотин-қизлар қўмиталари раислари, ҳудудий ФҲДЁ бўлим мудирлари, "Оила" маркази раҳбарлари, имом хатиблар, отинойилар ҳамда ажрим арафасидаги оилалар иштирок этди. 

Тадбирда никоҳ муносабатлари, оилавий масалалар юзасидан суд қарорлари ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан муҳокамалар ўтказилиб,  тегишли фикр-мулоҳазалар билдирилди. 

Тадбир якунига кўра, Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи 22 та оила яраштирилди.

Top