Ўзбекистон | 21:37 / 19.07.2018
13778
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 4та универсал спорт мажмуаси қурилади

Бугун, 19 июль куни Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда жамғарма ижрочи директори вазифасини бажарувчи Жамолиддин Холбоев, шунингдек, унинг ўринбосари Акмал Бабанов иштирок этди, дея хабар беради МОҚ расмий сайти.

Анжуманда маълум қилинишича, жамғарма ҳисобидан Андижон, Самарқанд, Бухоро ва Тошкентда универсал спорт мажмуалари барпо этилади. Ушбу спорт иншоотлари 2018-2020 йиллар давомида қуриб, фойдаланишга топширилади.

Шунингдек, Ўзбекистонда «Спорт» эркин иқтисодий зонаси ташкил этилиши маълум қилинди.

Қайд этилишича, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари спортчи ва мураббийларимизни қўллаб-қувватлаш, спорт соҳасида ютуққа эришган ҳамюртларимизни тақдирлаш ва рағбатлантиришга йўналтирилади. Шу билан бирга, хорижда тадқиқот олиб бораётган мутахассисларга пул ажратади.

Анжуманда болалар боғчаларига ҳам спорт жиҳозлари олиб бериш режаси ишлаб чиқилгани маълум қилинди.

Таъкидланишича, қуриладиган спорт иншоотлари номига эмас, сифатли ва талабга жавоб берадиган бўлади.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид