Жаҳон | 22:24 / 20.07.2018
5497
2 дақиқада ўқилади

Қирғизистон президенти тадбиркорларни текширишни камайтиришга чақирди 

Фото: 24.kg

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков тадбиркорларни текширишни камайтиришга чақирган. У бу ҳақда Бишкек эркин иқтисодий ҳудудига ташриф буюрганда айтиб ўтган.
     
Маълум қилинишича, Жээнбеков монолит биметалл радиаторлар ишлаб чиқарувчи завод қурилиши бориши билан танишган. Завод сентябрда ишга туширилиши режалаштирилган.

“Агар биз давлатни ривожлантириш, иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадлари ва солиқ тушумларини кўпайтиришни истасак, бизнес ва ишлаб чиқариш учун шароитлар яратишимиз керак. Бу бизнинг, жумладан менинг бурчим. Биз инвестицияларни ҳимоя қилишимиз ва сармоячилар учун қулай шароитлар яратишимиз даркор. Бизнес ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришда асосий муаммо – солиқ ва фиксал идоралар томонидан ортиқча текширувлар ўтказилиши ҳисобланади. Солиқ идоралари текширувларни камайтириши лозим. Бизнесга ишлаш ва ривожланишга имкон беринг. Энди ўз ишини ва нимадир ишлаб чиқаришни бошлаган тадбиркорларни текширувлардан озод этинг”, деб тавсия берган Жээнбеков.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид