Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳайдовчининг тажрибасизлиги сабаб юз берган автоҳалокатда икки киши ҳалок бўлди
Иллюстратив фото
Жиззах вилоятининг Зомин туманида 20 июль куни “Қайирма” маҳалласида яшовчи Э.Т. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинани “Даштобод-Зомин-Бахмал-Ғаллаорол” автомобиль йўлининг 62-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган фуқаро М.М. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Натижада Э.Т. бошқарувидаги “Нексия” автомашинаси йўловчиси, унинг бирга яшаган отаси М.Р. ва М.М. бошқарувидаги “Нексия” автомашинаси йўловчиси, Жиззах шаҳрида яшаган С.М. тан жароҳати олиб, воқеа жойида ҳалок бўлганлар.
Мавзуга оид
11:08 / 04.03.2026
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
09:20 / 04.03.2026
Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик бола ЙТҲда вафот этди
10:06 / 01.03.2026
Тошкент вилоятида сувга оқизиб юборилган жасад 80 кунда топилди
08:00 / 01.03.2026