Жамият | 18:20 / 21.07.2018
18280
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада эр бошлаган пичоқбозликни хотини давом эттирди

Фото: KUN.UZ

Фарғона вилоятининг Қува туманида 20 июль куни “Ўрабоши” МФЙда яшаган, муқаддам судланган Д.С. уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшовчи расмий никоҳсиз турмуш ўртоғи М.Ш.нинг иккала оёқ сон қисмини пичоқ билан жароҳатлаган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Шундан сўнг, М.Ш. ҳам турмуш ўртоғининг бўйин ва кўкрак қисмларига пичоқ уриб жароҳат етказган.

Натижада Д.С. воқеа жойида вафот этган. М.Ш. касалхонага ётқизилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид