Жамият | 13:03 / 21.07.2018
26187
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳар ИИББ тадбиркор Жаҳонгир Умаров калтакланганини рад этмоқда

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан тадбиркор Жаҳонгир Умаров калтаклангани ҳақидаги маълумотни рад этди.

ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, Asiaterra.info сайтида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг Жаҳонгир Умаровга нисбатан амалга оширилган ноқонуний ҳаракатлари ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлган.

Фото: Asiaterra.info

«Бизнинг фикрча, мақолада келтирилган далиллар ва хулосалар шошилинч чиқарилган. Хабар қиламизки, жорий йилнинг 22 январь куни Умаров ишлайдиган офисда ўтказилган тезкор тадбирлар чоғида, унинг ёнидан умумий оғирлиги 10,22 грамм бўлган «кўкнор» гиёҳвандлик моддаси аниқланган ва мусодара қилинган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш очилди. Дастлабки тергов давомида Умаровнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси, 2-қисми, а-банди бўйича белгиланди. Қўлга олиш чоғида эркакнинг танасида гематомалар ва тирналган излар аниқланган, бу қўлга олинган шахснинг ҳужжатли тушунтириш билан тасдиқланади», - дейилган хабарда.

Умаровнинг барча далиллари суд органлари томонидан белгиланган тартибда текширилади, дея қўшимча қилиб ўтишган ИИББдан.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид