Иқтисодиёт | 15:43 / 21.07.2018
11185
1 дақиқада ўқилади

Украинада Ўзбекистонга шакар экспорти ортди

Фото: Sputnik

Украина 2018 йил июнида 67,6 минг тонна шакар экспорт қилди, энг катта етказиб беришлар Ўзбекистонга амалга оширилди.

Жорий йилнинг июнь ойида Украина 67,6 минг тонна шакар экспорт қилди, бу май ойига нисбатан 25 фоизга кўпдир. Бундан «Укрцукор» уюшмасининг маълумотлари дарак бермоқда.

«Июнь ойида шакар, асосан, Ўзбекистон (51%) ва Ливияга (35%) етказиб берилди. Бундан ташқари, Озарбойжонга 5%, Арманистон ва Грузияга 3%дан камроқ миқдорда шакар жўнатилди», - дейди ассоциациянинг таҳлилий бўлими раҳбари Руслана Бутило. 

Бироқ, жорий маркетинг йилининг ўн ойи давомида Украина ишлаб чиқарувчилари 501 минг тонна шакарни экспорт қилдилар, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 32 фоизга кам. Украина Буюк Британияга шакар экспортини оширган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид