Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳонгир Ортиқхўжаев: “25 йил ухлаб қолган мамлакатни уйғотайлик”
Бугун, 21 июль куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида пойтахт ҳокими ва тадбиркорлар, хорижий инвесторлар иштирокида “Тошкент шаҳрини ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш”га бағишланган “очиқ эшиклар” куни ўтказилмоқда.
Тадбирни шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев очиб берди.

“Сафимизга борган сари янги тадбиркорлар ва инвесторлар қўшилмоқда. Мақсадимиз битта - шаҳарни ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш. Анча йиллар, деярли, 25 йил давомида ухлаб қолган мамлакатни уйғотиш. Яъни, Тошкент шаҳрида қурилиш ва тижоратни ривожлантириш. Мамлакат иқтисодиётини ҳар томонлама кўтариш.
Ҳокимлик жамоаси ҳаммага ёрдам беради. Ҳеч қандай коррупциясиз. Фақат бир илтимос - лойиҳангизни виждонан бажаринг. Мавжуд биноларни бузилишга тушириб, қуришни режалаштирманг. Бизнинг бир шиоримиз бор - сизлар билан ишлаш жараёнида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш”, - деди Ж.Ортиқхўжаев.

Тадбирда 100дан ортиқ тадбиркор ва инвесторлар қатнашмоқда. Тошкент шаҳар ҳокими ҳар бир тадбиркор ва инвестор билан шахсан суҳбатлашмоқда. Уларнинг лойиҳалари билан танишмоқда.



Мавзуга оид
07:00 / 24.05.2026
Тошкентдан ҳудудларга қўшимча авиа ва автобус рейслари йўлга қўйилди
22:38 / 23.05.2026
Тошкентдан воҳа вилоятларига қўшимча автобус рейслари йўлга қўйилди
13:38 / 21.05.2026
Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
13:40 / 20.05.2026