Жаҳон | 09:00 / 22.07.2018
5787
2 дақиқада ўқилади

Эквадор яқин кунларда Ассанжни Буюк Британияга топшириши мумкин 

Фото: ТАСС

Эквадор ҳукумати яқин кунларда WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжни Буюк Британияга топширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда RT телеканали ва “Россия сегодня” ахборот агентлиги бош муҳаррири Маргарита Симоньян твиттерда маълум қилди

“Менинг манбаларим Ассанж яқин ҳафталар ёки ҳаттоки кунларда Буюк Британияга топширилиши мумкинлигини айтишмоқда. Мен манбаларим хато қилаётганига ҳар қачонгидан кўпроқ умид қилмоқдаман”, деб ёзган Симоньян.

Симоньяннинг ёзишича, Эквадор президенти кейинги ҳафтада Буюк Британияга боришни режалаштирмоқда.  

“Эквадор президенти кейинги ҳафтада Лондонга бормоқчи. Ҳозир унга АҚШ ва Британия босим қилиб, Ассанжни топширишини талаб қилмоқда”, деб маълум қилган Симоньян. 

Ассанж 2012 йилдан бери Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида қолмоқда. У Швеция ҳукумати томонидан АҚШга топширилиши мумкинлигидан хавотирланиши сабабли Эквадордан сиёсий бошпана сўраган.    

Аввалроқ Эквадор ташқи ишлар вазири Хосе Валенсия Ассанж учун бошпана абадий бўла олмаслигини маълум қилганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид