16:00 / 22.07.2018
6845

Ўзбекистоннинг янги элчиси Уммонга жўнаб кетди

22 июль куни Ўзбекистон Республикасининг Уммон Султонлигидаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Анвар Абдухалимов Тошкент шаҳридан Маскат шаҳрига жўнаб кетди. 

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, у бунга қадар вазирликнинг Жанубий Осиё, Яқин, Ўрта Шарқ ва Африка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармасида ишлаган.

Маълумот учун, Уммон Султонлиги Ўзбекистон мустақиллигини 1991 йил декабрида расман тан олган. Икки мамлакат ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йилнинг 22 апрелида ўрнатилган.

Top