Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия ҳукумати ИШИД жангариларини адолатли суд қилиниши тарафдори бўлмоқда
Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэй икки нафар ИШИД жангариларига нисбатан адолатли ҳукм чиқарилишини талаб қилмоқда, дейди сиёсатчининг матбуот котиби. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берган.
Маълум қилинишича, Бош вазирнинг Матбуот хизмати тарқатган шундай баёнотдан сўнг, маҳаллий инглиз ОАВ Британия ҳукумати жангариларни суд қилиш учун АҚШга жўнатилиши тўғрисида ахборот берди.
Daily Telegraph хабарида айтилишича, Британия Ички ишлар вазири Сажид Жавид жангариларни АҚШга жўнатиш учун ҳукуматдаги ўлим жазосига қаршиларнинг талабларини инобатга олмади. Оғир жиноятларни содир этганликда айбланаётган Александа Котей ва Ал-Шафи Элшайх ғарблик асирларни ўлдирганликда гумон қилинмоқда.
Мэйнинг матбуот котиби Британия бу масалада АҚШ билан ягона ечим топишини, уларга нисбатан албатта жиноий жазо қўлланилишини ҳам қўшиб қўйди.
Мавзуга оид
18:06 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев лорд Стоквуд бошчилигидаги Британия делегациясини қабул қилди
10:30 / 16.06.2026
BBC ва FT: Стармер билан боғлиқ ёнғинлар ортида Россия изи бўлиши мумкин
23:06 / 15.06.2026
Британияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
19:31 / 14.06.2026