Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония Россияга КХДР бўйича чақириқ билан чиқди
Фото: REUTERS
Япония парламентининг маслаҳатчилар палатаси раиси Тюити Датэ Шимолий Кореянинг ядровий қуролсизланиши соҳасида Россия ва Япония қалинроқ ҳамкорлик қилишига умид билдирди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, Датэ Федерациялар кенгаши ялпи мажлисида шу ҳақда маълум қилган. Япон сиёсатчиси фикрича, КХДР ядросизланиши Шимоли-Шарқий Осиёда барқарорлик ҳамда фаровонликнинг шартидир.
«Бундай ҳолатда Япония ва Россиянинг ҳамкорлиги жуда муҳим аҳамият касб этади. Биз Россия билан бу соҳада янада қалин ҳамкорлик ўрнатилишига умид қилмоқдамиз», - деди Датэ.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, Япония Корея ярим оролидаги ядро муаммосига ечим топиш учун кўрилаётган барча чораларни қўллаб-қувватлайди. Бироқ, «Шимолий Кореяни ижобий ривожланиш йўлига қаратиш учун», бутун жаҳон ҳамжамиятининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари ва қалин ҳамкорлиги зарур.
Мавзуга оид
15:13 / 28.02.2026
ХВЖ Киевга 8 млрд долларлик тўрт йиллик кредитни маъқуллади
14:52 / 28.02.2026
Немцовнинг ўлдирилганига 11 йил: ЕИ жиноят ҳақида эслатди
12:20 / 28.02.2026
“Дружба” атрофидаги баҳс: Зеленский Фицони Киевга таклиф қилди
09:10 / 28.02.2026