Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 11:56 / 24.07.2018
3910
1 дақиқада ўқилади
Грецияда ўрмон ёнғинлари туфайли ҳалок бўлганлар сони 50 кишига етди
Фото: Vassilis Konstantopoulos/REUTERS
Грециянинг Аттике жануби-шарқий вилоятида ўрмон ёнғинлари оқибатида 50 киши ҳалок бўлди. Афинадан шарқда жойлашган Рафина шаҳри яқинида 26 кишининг жасади топилди. Бу ҳақда EPT маҳаллий телеканали хабар бермоқда.
Аввалроқ, телеканал ўрмон ёнғинлари туфайли 156 киши жароҳат олгани ҳақида маълум қилганди. Таъкидланишича, улар орасида 16 нафар бола бўлган. Шунингдек, 11 киши бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда.
Ҳозирги вақтга қадар олинган маълумотга кўра, вазият назорат остидан чиқиб кетган. Расмийлар Аттикеда фавқулодда ҳолат режимини жорий этди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш