Кексалар ва болалар: демографик инқироз Россияга 3,5 трлн рублга тушади

Фото: Александра Астафьева / ТАСС
«Демография» миллий лойиҳаси Россия бюджетига 3,5 триллион рублга тушади. Бу ҳақда Россия бош вазири Дмитрий Медведев 23 июль, душанба куни, президент ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва миллий лойиҳалар бўйича кенгаши мажлисида маълум қилди.
«Гап 3,5 трлн рублдан ортиқ маблағ ҳақида кетмоқда», - дея Россия ҳукумати раҳбарининг сўзларини келтиради вазирлар маҳкамаси сайти.
Медведев гап жуда катта миқдордаги маблағ ҳақида кетаётганини тан олди ва «Демография» миллий лойиҳасида ҳар бир таклиф максимал таъсирга қаратилган бўлиши лозимлигини таъкидлади. «Мамлакатимиз учун россиялик оилалар ўз таркибига кўра кўпроқ бўлиши, демографик ҳолати оғир бўлган ҳудудларда туғилиш даражаси ўсиб бориши жуда муҳим», - дея тушунтирди у.
Россия бош вазири ҳукумат томонидан қабул қилинган чора-тадбирлар туфайли мамлакат анча яхши натижаларга эришганини таъкидлади. Унинг айтишича, асосий натижа - ўртача умр кўриш давомийлигининг ортиши бўлиб, бугунги кунда бу кўрсаткич 73 йилни ташкил этади. Президент Владимир Путиннинг май ойидаги фармони билан қуйидаги мақсад қўйилди: 2030 йилга бориб ўртача умр кўриш давомийлигини 80 йилга етказиш.
Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги ва СССР қулаши оқибатида содир бўлган йўқотишлар натижасида Россия демографик «инқироз» гирдобида қолди. «Эслатиб ўтаман, бу йилларда бизнинг аҳоли сони йилига бир миллион - 900 минг кишига қисқарди. Тасаввур қила оласизми? Даҳшат!» - деган Россия президенти Владимир Путин.
2017 йилда Россияда 1,6899 миллион киши туғилди, бу сўнгги 10 йил ичида энг паст кўрсаткичдир. Росстат маълумотларига кўра, Россияда йил давомида туғилиш даражаси 10,9%га (203,4 минг киши) пасайди.
Тавсия этамиз
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда 5 кишига Германия визаси олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
Ўзбекистон | 17:31
-
Башар Асад отасининг жасади қолдиқлари ўғирлаб кетилди – ОАВ
Жаҳон | 17:28
-
“Чуқурларга тўла кўча” – Фарғона шаҳри марказидаги абгор йўл қачон таъмирланади?
Жамият | 17:21
-
Испания ва Португалияда блэкаут юз берди
Жаҳон | 17:12
Мавзуга оид

17:03
Бош прокуратура, ДХХ ва ТИВ вакиллари мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича йиғилишда қатнашиш учун Россияга кетди

16:37
Россияда ўзбекистонлик қурувчи баландликдан йиқилиб ҳалок бўлди

13:05
Эрон портидаги даҳшатли портлаш, Канадада фожиага айланган фестивал ва Сувайш каналига «кўз олайтираётган» Трамп — кун дайжести

17:34 / 27.04.2025