Жаҳон | 18:41 / 24.07.2018
7517
1 дақиқада ўқилади

Лукашенко Халқаро олимпия қўмитасидан дарғазаб

Фото: РИА Новости

Беларусь президенти, мамлакат Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Александр Лукашенко Халқаро баскетбол федерацияси бош котиби Патрик Бауманн билан учрашув чоғида Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) ҳаракатларини танқид остига олди, деб хабар қилмоқда ТАСС.

«Бизда Халқаро олимпия қўмитасига кўплаб саволлар бор. Менинг фикримча, тузилма шунчаки бюрократик эмас, у баъзида масъулиятсиз ҳамдир. У ерда қандайдир лавозимни эгаллаган шахслар жуда тезлик билан «бронзалашади». Мен Миллий олимпия қўмитаси раҳбари сифатида навбатдаги тадбирда халқаро спорт жамоатчилигига бу маълумотни етказишга мажбурман», - деди Лукашенко.

Беларусь президенти ХОҚ допингга нисбатан қоидалар бўйича сиёсатини ўзгартиришига умид билдирмоқда.

«Биз ҳалол спорт тарафдоримиз, биз халқаро ташкилотларнинг шаффоф фаолияти тарафдоримиз, жумладан ХОҚнинг ҳам», - дея қўшимча қилиб ўтди у.

Мавзуга оид