Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Австралиядаги ҳарбий контингентини яна 2,5 минг ҳарбийга оширади
АҚШ Австралиянинг Дарвин шаҳри яқинидаги ҳарбий базасига 2,5 минг кишилик қўшимча ҳарбий контингентни юбормоқчи. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Австралиянинг ABC телерадиокомпаниясига берган интервьюда маълум қилган.
“Мудофаа вазири Мэттис Дарвинга 2,5 минг ҳарбий юборишда тўхтаганимизни айтганди. Улар ҳозирда жўнатилишга тайёрланмоқда. Уларнинг келиш муддати Австралия айтадиган вақтга боғлиқ бўлади”, деб айтган Помпео.
“Бу АҚШ учун муҳим миссия ва биз бу нафақат Австралия, балки бутун минтақа учун муҳим миссия эканлигини биламиз”, деб қўшимча қилган Помпео.
Ҳозирда Дарвин яқинидаги базада 1 минг 250 нафар ҳарбий жойлаштирилган. АҚШнинг Австралиядаги ҳарбий контингентининг кучайтирилиши Австралия-Хитой муносабатларига катта хавф солади. АҚШнинг ҳарбий иттифоқдоши бўлган Австралия Жанубий Хитой денгизидаги ҳудудларга даъвогарлик қилмаган ҳолда узоқ вақт ҳудудлар борасидаги баҳсларда Хитой билан яхши иқтисодий муносабатларни сақлаб қолиш учун дахлсизлик сақлаб келган. Охирги ойларда ушбу давлатлар ўртасидаги муносабатлар сезиларли тарзда ёмонлашган.
Мавзуга оид
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
13:35 / 18.06.2026
АҚШ-Эрон президентлари ўзаро англашув меморандумини имзолади
10:00 / 18.06.2026