Спорт | 16:04 / 25.07.2018
7324
1 дақиқада ўқилади

«Атлетико» янги трансферини эълон қилди

«Атлетико» португалиялик ярим ҳимоячи Желсон Мартинш билан шартнома тузди.

Ушбу 23 ёшли футболчи билан 6 йиллик шартнома тузилган.

Мартинш «Атлетико»га эркин агент мақомида келмоқда, у ўтган мавсум охирида клуб мухлислари «Спортинг» базасига ҳужум уюштириши ортидан шартномасини бекор қилдирганди.

Ушбу ҳавбек якунланган мавсумда Португалия чемпионатида 31 ўйинда майдонга тушиб, 8 гол урган ва 8 голга узатма берган.

Мавзуга оид