Жаҳон | 07:56 / 25.07.2018
6268
1 дақиқада ўқилади

Сальвадорда кучли қурғоқчилик сабабли тревога эълон қилинди 

Фото: Getty Images

Сальвадор ҳукумати мамлакатга ёпирилган кучли қурғоқчилик сабабли 24 июлда тревога эълон қилди. 

“Экстремал қурғоқчилик сабабли маккажўжори етиштиришда зиён кўрган 12 та департаментда “зарғалдоқ” ва 143 та муниципалитетда “қизил” тревога даражаси эълон қилинди”, деб айтилган мамлакат фуқаролик мудофааси бош бошқармаси баёнотида. Маълум қилинишича, тревога гуманитар ёрдам етказишни бошлаш учун эълон қилинган.    

Бошқарма маълумотларига кўра, қурғоқчилик мамлакатнинг камида 10 та департаментида 29 кундан бери давом этиб келмоқда.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид