Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампнинг КХДР ва Эрон ядро дастурлари бўйича стратегияси ҳақида маълумот берилди
КХДР ўз ядро полигонидаги муҳим объектларни бузишга киришгач, АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин томонидан Сингапурдаги саммит вақтида олинган мажбуриятларни бажаришнинг биринчи босқичидаги ғалабани эрта нишонлади, деб ёзмоқда The New York Times газетаси.
Бироқ, Трампнинг Оқ уйдаги маслаҳатчилари у Шимолий Корея билан охири йўқ музокараларга яна киришиши мумкинлигидан хавфсирамоқда. Бунда Пхеньян аввал қатор рамзий объектларни бузди, бироқ ўз ядровий арсеналини кенгайтиришда давом этди, деб ёзади NYT.
Америкалик собиқ дипломатлар ва разведка хизматлари ходимларининг айтишича, АҚШ КХДРга нисбатан юмшоқ муносабатда бўлаётгани ва Эронга таҳдид қилиши билан боғлиқ стратегия Дональд Трампнинг ўзи томонидан қабул қилинган ҳамда унинг ёндашувига асосланган.
Халқаро ишлар бўйича кенгаш раиси ва Давлат департаменти ҳамда Миллий хавфсизлик кенгаши собиқ ходими Ричард Хааснинг қайд этишича, бундай стратегия мантиққа эга эмас.
«Трамп Эронни ўн йил давомида ядро бизнесидан тийиб турувчи шундай пактни рад этди, бунда Шимолий Кореяга ядро қуролини йиллар давомида сақлаш имконини берувчи тушунарсиз коммюнике ҳам чиқарилди», - деган Хаас.
NYT’нинг таъкидлашича, Оқ уй ва Давлат департаменти Трампнинг бундай ёндашувини тушунтириб бермади.
Материалда айтилишича, 24 июль куни Миссури штатининг Канзас-Сити шаҳридаги митингда Трамп Эрон ва КХДР бўйича ядро масалаларини ўз муваффақияти сифатида тақдим этишга уринган.
Эрон билан ядровий битимни у «даҳшатли» ва «бир томонлама» деб атаган бўлса, КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан Сингапурдаги учрашувни Корея ярим оролида фаровонлик, хавфсизлик ҳамда тинчликка эришиш бўйича кенг қамровли саъй-ҳаракатлар сифатида кўрсатди.
«Бизда Ким Чен Ин билан ажойиб учрашув бўлди, ҳамда, афтидан, ҳаммаси яхши кетмоқда», - деганди Трамп.
Ҳозирги ва собиқ дипломатлар ҳамда разведка ходимларининг маълум қилишича, Трамп Шимолий Корея етакчисини ядро қуролидан воз кечишга ишонтириш учун ягона умид - бу уни ҳаддан ташқари мақташ, деган ишончда юрибди.
Мавзуга оид
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
14:15 / 18.06.2026
Ливанга яна ҳужум бўлса, келишув тақдири сўроқ остида қолади – Умрбек Юсупов
13:35 / 18.06.2026