Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чимкентлик пенсионер велосипедда Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб саёҳат қилмоқда
Фото: Хабар 24
Чимкентлик 79 ёшли Кенесбек Сейтимбет велосипедда Тошкент шаҳрига етиб келди. У юздан ортиқ километр масофани ярим кунда босиб ўтди. Энди Кенесбек Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари ва тарихий қадамжоларига боришни режалаштирмоқда, дея маълум қилади "Хабар 24" телеканали.
Кенесбек Сейтимбет ўзининг бу велосаёҳатини "Қозоғистонда Ўзбекистон йили"га бағишлашини айтди.
"Қиш ойлари ва жазирама июлда узоқ масофаларни босиб ўтиш қийиндек гўё. Бироқ мен спорт билан кўп шуғулланаман, ҳар куни жисмоний машқларни бажараман, шунинг учун чарчоқни ҳис қилмайман. Қозоқлар ва ўзбеклар - қардош халқлар. Биз учун асосийси - тинчлик ва дўстона муносабатларни сақлаш", - дейди у.
Таъкидлаш жоизки, бу кекса велосаёҳатчининг биринчи узоқ сафаридир.
Мавзуга оид
21:03 / 22.03.2026
Амир Темур хиёбони ҳудуди 23 мартдан 7 апрелга қадар вақтинча ёпилади
19:04 / 20.03.2026
Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
11:22 / 20.03.2026
Чет эл саёҳатига чиқаётган ўзбекистонликлар сони ўсиши секинлашди
11:12 / 20.03.2026