Жаҳон | 00:10 / 26.07.2018
6984
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон Россиядан парранда гўшти ва тухум олиб кирилишини чеклади

Фото: ТАСС

Қозоғистон Россиянинг Орлов, Ростов ва Нижегородский вилоятларида юқори патоген парранда гриппи тарқалгани сабабли Россиядан парранда гўшти, тухум, пат олиб кирилишини чеклади. 

“Қозоғистон қишлоқ хўжалиги Ветеринар назорат қўмитаси Қозоғистон ҳудудига Россиянинг юқорида санаб ўтилган вилоятларидан тирик парранда ва инкубатор тухуми, пат, парранда гўшти ва иссиқлик ишловидан ўтмаган паррандачилик маҳсулотлари, паррандалар учун озиқа ва озиқавий қўшимчалар, таксидермик ишловдан ўтмаган ов ўлжалари ҳамда паррандаларни сақлаш, сўйиш ва нимталаш учун ишлатилган қурилмаларни олиб киришга вақтинчалик чекловлар киритди”, деб айтилган хабарда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, парранда гриппи кўпинча яққол симптомларсиз кечувчи қушлар юқумли вирус касаллиги ҳисобланади. Баъзи ҳолларда вирус одамлар ва ҳайвонларда касаллик ёки симптомларсиз инфекциялар келтириб чиқариши мумкин.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид