Жаҳон | 22:32 / 26.07.2018
4977
2 дақиқада ўқилади

Саудиялик аёлларга самолётларни бошқаришга изн берилди

Фото: REUTERS

Саудия Арабистони фуқаролик мудофаасининг учувчиларни тайёрловчи маҳаллий мактаби хотин-қизлардан иборат биринчи талабалар гуруҳини қабул қилишга тайёр. 

Саудия Арабистонида аёллар учун аввал ёпиқ бўлган соҳалар очилмоқда. Шундай қилиб, Форс кўрфази қирғоғидаги Ад-Даммам шаҳрида жойлашган Oxford Aviation Academy авиамактаби филиали аёлларни қабул қилаётгани ҳақида эълон қилинди. Gulf News шу ҳақида хабар берди. 

Юзлаб аёллар ўзларини самолёт бошқаруви қаршисида синаб кўришга тайёрлар. Oxford Aviation Academy расмий сайтида маълум қилинишича, мактабда жами 400 курсант таълим олади. 

Имтиҳонлар ва тегишли тиббий тестлардан ўтган талаба қизлар шу йилнинг сентябридан ўқишга киришишлари мумкин. Ўқув муассасаси раҳбарининг сўзларига кўра, курсантлар уч йилда фуқаролик мудофааси лицензиясини олишлари мумкин. 

"Биз энди аёллар ўзларини фақат чекланган профессионал соҳаларда намоён қилиши мумкин бўлган мамлакатда яшамаяпмиз. Барча йўллар очилмоқда. Сизда истак бўлса, имкон албатта топилади!", - дейди абитуриент қизлардан бири Далал Яшар.

Мавзуга оид