Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия йилига 100 миллион сайёҳни қабул қила олади
Туркия йилига 100 миллион сайёҳни қабул қила олади. "Анадолу" агентлиги Туркия сайёҳлик агентликлари иттифоқи (TÜRSAB) раиси Феруз Бағликая берган маълумотларга асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
TÜRSAB раиси денгиз саёҳати, маданий, тиббий ва конгресс-туризм турларини ривожлантириб, шундай кўрсаткичга эришиш мумкин деб ҳисоблайди. Унинг сўзларига кўра, Туркия ҳукумати мамлакатдаги туристик секторни қўллаб-қувватлаш учун қўлдан келганча ҳаракат қилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, 2016 йилда Туркияга 22 миллион сайёҳ ташриф буюрган. 2018 йилда эса бу кўрсаткич 40 миллионни ташкил қилиши кутилмоқда, деди Феруз Бағликая.
"Туркия қийин кунларни бошдан кечирди, қатор синовлардан ўтди, бироқ туристлар дам олиш учун бизнинг мамлакатни танлашда давом этишмоқда", - деди у.
Манбага кўра, икки йилда Туркиянинг туристик салоҳияти 50 фоизга ўсган. Туркия бюджет танқислигининг қисқаришида туристик сектор муҳим роль ўйнайди, деди иттифоқ раиси. 2023 йилгача Туркия йилига 60 миллионгача сайёҳ кўрсаткичига осонлик билан эришиши мумкин, деди Бағликая.
Мавзуга оид
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
22:50 / 03.06.2026