Ўзбекистон | 13:58 / 26.07.2018
8453
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК учувчиларни тайёрлаш ўқув курсларига танлов ўтказади

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг Ўқув-машқ маркази учувчиларни дастлабки тайёрлаш ўқув курсларига танлов ўтказилиши муносабати билан, жорий йилнинг 6-7-август кунлари «Очиқ эшиклар куни» бўлиб ўтишини эълон қилади.

Танловда қатнашмоқчи бўлган номзод 27 ёшга тўлмаган, тугалланган олий техник маълумотли ва IELTS сертификати билан тасдиқланган инглиз тилининг 6-даражасига эга бўлиш талаб этилади. Улар фуқаро авиацияси учувчилари учун дастлабки тайёргарлик курсларида таълим олиш имкониятига эга бўлишади.

Фото: Ўзбекистон ҳаво йўллари

Ўқиш давомийлиги, ҳужжатларни қабул қилиш ва имтиҳон топшириш муддати,  номзодлар учун тиббий ва бошқа талаблар ҳақида тўлиқ маълумот олиш учун Тошкент шаҳар, Қумариқ кўчаси, 120-уйда жойлашган МАК Ўқув–машқ марказига мурожаат қилиш мумкин.

Фото: Ўзбекистон ҳаво йўллари

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид