Жаҳон | 12:34 / 27.07.2018
25682
1 дақиқада ўқилади

Россияда Ravon автомобиллари яна кескин қимматлашди

Фото: KUN.UZ

Россия бозорида таклиф этилаётган Ravon’нинг тўртта моделидан учтаси қимматлашди, деб ёзмоқда «Российская газета».

GM Uzbekistan ваколатхонаси R2 ҳэтчбеки ва Nexia седанига нархни 50 минг рублга (тахминан 790 доллар), Gentra седанига - 20 минг рублга (тахминан 310 АҚШ доллари) оширди. Яна бир модель - R4 - ҳозирча аввалги баҳода таклиф қилинмоқда.

Автоматик трансмиссияга эга энг арзон автомашина сифатида баҳоланувчи Ravon R2 ҳэтчбеки энди камида 489 минг рублга ($7,700) сотилмоқда. Машина топ даражадаги комплектацияда 559 минг рубль ($8,800) қийматида баҳоланмоқда.

Nexia’ни 499 000 - 599 000 рублга (7,9 минг - 9,5 минг доллар), R4’ни 529 000 - 659 000 минг рублга (8,4 минг - 10,4 минг доллар), Gentra’ни эса 569 000 - 699 000 минг рублга (9 минг - 11 минг доллар) харид қилиш мумкин.

Март ойида Россияда Ravon’нинг барча автомобиллар қатори учун нархлар 10- 30 минг рублга кўтарилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид