Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондан қўшни республикаларга янги автобус қатновлари иш бошлайди
Ўзбекистонга яқин республикаларнинг йирик шаҳарларига йўловчиларни автобусларда мунтазам ташишни ташкил этиш мақсадида янги музокаралар бошланган. Бу ҳақда Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги директори Даврон Деҳқонов маълум қилган.
Маълум қилинишича, Ўзбекистондан Тожикистон Республикасига «Термиз – Душанбе», «Денов – Душанбе», «Самарқанд – Панжикент» ва «Самарқанд – Душанбе» автобус йўналишлари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича келишувлар якунланиш арафасида қолмоқда.
Шунингдек, Қозоғистон Республикасига «Тошкент – Қизилўрда», «Тошкент – Туркистон», «Нукус – Актау», «Тошкент – Тароз» йўналишлари; Қирғизистон Республикасига «Андижон – Ўш», «Тошкент – Иссиқ кўл» йўналишлари бўйича ҳам янги қатновлар йўлга қўйилиши кутилмоқда.
Россия Федерациясига «Тошкент – Нижний Новгород», «Тошкент – Омск», «Тошкент – Уфа – Казан» ва бошқа йўналишларни очиш бўйича тегишли қатнов ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, ўрнатилган тартибда келишилмоқда.
Шу билан бир қаторда жорий йилда 4 та халқаро «Тошкент – Олмаота», «Тошкент – Чимкент», «Тошкент – Бишкек» ва «Тошкент – Хўжанд» автобус йўналишлари очилиб, автобус қатновлари йўлга қўйилди.
Шу кунгача ушбу йўналишларда 40 мингдан ортиқ йўловчи ташилган.
Мавзуга оид
19:01 / 12.01.2026
АЭХА Ўзбекистонни уран чиқиндиларидан тозалаш режасини тасдиқлади
12:44 / 07.01.2026
Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз кириш давлатлари сони оширилади
18:02 / 05.01.2026
Ўзбекистонда бир йилда 4 000 та стандарт бекор қилинди
20:57 / 03.01.2026