09:44 / 28.07.2018
4202

Ереван суди КХШТ бош котибини ҳибсга олишдан бош тортди

Фото: РИА Новости / Алексей Куденко

Еревандаги суд Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) бош котиби генерал-полковник Юрий Хачатуровни гаров эвазига озод қилди. Бу ҳақда унинг адвокати Мигран Погосян хабар берди, дея маълум қилмоқда ТАСС.

«Суд Хачатуровга нисбатан муқобил эҳтиёт чорасини қўллади ва гаровни мақбул топди. Гаров миқдори қабул қилинди», - деди адвокат. Унинг аниқлик киритишича, гаров пули тўлангунга қадар унинг мижози расман ҳибсда, деб ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон Махсус тергов хизмати КХШТ бош котиби генерал-полковник Юрий Хачатуровга айблов қўйди ва уни ҳибсга олишни талаб қилди

Хачатуров Арманистон Жиноят кодексининг 300-моддаси («Конституцион тузумни бошқа шахслар билан олдиндан тил бириктирган ҳолда ағдариб ташлаш») 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбланмоқда. Махсус тергов хизмати КХШТ бош котибига нисбатан қамоққа олиш кўринишидаги эҳтиёт чорасини танлаш бўйича судга мурожаат қилганди.

Top