Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канада Украинага ҳарбий ёрдам кўламини кенгайтирмоқда
Канадада Украина томонига ҳарбий ёрдам беришга қарор қилди, шу мақсадда тахминан 7,2 миллион доллар ажратилади. Бу ҳақда «Укринформ» хабар бермоқда.
Канаданинг Миллий мудофаа вазири Харжит Сажаннинг айтишича, Канада томони шериклари билан биргаликда «хавфсиз, муваффақиятли ва демократик Украинани» ривожлантиришга ҳаракат қилмоқда.
«Украинага кенг кўламли ёрдам доирасида, Канада ушбу давлат қуролли кучларига 16 миллион долларлик қийматдаги ҳарбий ускуналарни етказиб берди, шунингдек, яна 7,25 млн долларлик қурилмалар 2019 йил март ойи охиригача топширилади», - дея маълум қилди Сажан.