Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда «Осмонўпар шаҳар» пайдо бўлади
Тошкентда «Осмонўпар шаҳар» қурилади, деб хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати.
Тадбиркорлар билан 28 июль куни очиқ эшиклар куни доирасида бўлиб ўтган учрашувда Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев тақдим этилган лойиҳаларнинг 35 фоизини тасдиқлади. Бошқа инвесторларга муқобил участкалар ва объектлар таклиф этилди.
«Инвестициялар уй-жой қурилиши, ижтимоий ва ишлаб чиқариш объектлари, савдо-кўнгилочар мажмуаларга йўналтирилган. Жами 591 миллион долларлик 62та лойиҳа тақдим этилди (улардан 173 миллион доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар)», - дейилади хабарда.
Лойиҳалардан бири - SF Global компаниясининг Sky City («Осмонўпар шаҳар») бинолар мажмуаси. Лойиҳага киритилган жами инвестиция миқдори 500 миллион долларни ташкил этади. Ушбу маблағларнинг ярмини сармоядорлар шаҳарни ободонлаштиришга инвестиция қилишга тайёр.
Катта майдонда 30-40 қаватли замонавий бинолар мажмуасини қуриш режалаштирилган. Улардан бири меҳмонхона, бештаси - офис ва олтитаси - турар-жой бўлади.
Учрашувда қурилиш участка якуний тасдиқланганидан сўнг беш ойдан ўтиб бошланиши ҳақида қарор қабул қилинди.
Мавзуга оид
11:35
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026