Жаҳон | 12:14 / 28.07.2018
5477
1 дақиқада ўқилади

Трамп чегараларни очмоқчи бўлган демократларни яна танқид қилди

Фото: REUTERS

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар чегараларини очмоқчи бўлган демократлар «тўла маълумотга эга эмасдир». Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида ёзган.

Унинг сўзларига кўра, демократларни фақат фейк янгиликларни ёзадиган оммавий ахборот воситалари қўллаб-қувватламоқда.

«Демократлар қилаётган ягона нарса - «қаршилик кўрсатиш», бу уларнинг сайловолди шиори саналади», - дея қайд этиб ўтди Трамп.

Аввалроқ, Дональд Трамп Европа иттифоқи (ЕИ) вакиллари билан томонлар ўртасидаги янги савдо битимига оид музокаралар ҳақида изоҳ берганди.

Президентнинг сўзларига кўра, давлатлар вакиллари томонларда бир-бирига нисбатан божларни жорий этиш эҳтиёжи йўқлигига доир «аниқ тушунча» пайдо бўлди. Унинг таъкидлашича, ҳозирги вақтда мамлакатлар вакиллари янги савдо битимига оид ҳужжатлар устида ишлашмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид