Ҳукумат йўллар инфратузилмасига оид қарор қабул қилди

Фото: KUN.UZ
Автомобиль йўллари инфратузилмасини янада ривожлантириш ва йўл ҳаракатини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.
Қарорда таъкидланишича, йўл белгиларини ишлаб чиқиш ва ўрнатиш, ўчиб кетмайдиган чизиқлар тортишга тизимли ёндашилмаган.
Йўлларда 70 мингдан ортиқ эскирган йўл белгилари мавжуд, шунингдек 136 мингта қўшимча янги кўрсаткичларни ўрнатиш зарур.
Шу муносабат билан қарорга мувофиқ, 2018–2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепцияси доирасида йўл инфратузилмасини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.
Эндиликда йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида автомобиль коммуникация технологиялари, техник воситалар ва дастурий маҳсулотлар автомобиль йўлларини қуриш, тўғрилаш ва улардан фойдаланиш жараёнига кенг жорий этилади.
Шунингдек, 2019–2023 йилларда йўл белгиларини ишлаб чиқаришни ва уларни республика автомобиль йўлларига ўрнатишни, йўл устига чидамли чизиқлар тортишни ташкил этиш дастури тасдиқланди.
2018–2019 ўқув йилидан бошлаб Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “Автомобиль йўллари эстетикаси”, “Йўл бўйи ҳудудларининг ландшафт дизайни”, “Йўл устига чизиқлар тортиш”, “Йўл ҳаракатини ташкил этиш” йўналишлари бўйича техник кадрлар малакасини ошириш курслари ташкил этилади.
Тавсия этамиз
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Путинга Украинада ўт очишни тўхтатишга 3 кун муҳлат берди
Жаҳон | 00:47
-
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси КХДРни йирик ҳисобда енгиб, Осиё Кубоги финалига чиқди
Спорт | 00:31
-
Колумбияда сариқ безгак туфайли фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди
Жаҳон | 00:05
-
Номаълум эркак Флоридадаги университетда отишма уюштирди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 23:41 / 17.04.2025
Мавзуга оид

12:49 / 31.03.2025
Ўзбекистон президенти учта халқаро шартномани тасдиқлади

11:20 / 27.03.2025
Нега қабул комиссияси қарорлари ёпиқ сақланади? – масъуллар изоҳи

13:51 / 28.02.2025
2025 йилда хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари белгиланди

15:26 / 01.02.2025