Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ҳукуматни тарқатиб юбориш билан таҳдид қилмоқда
Фото: AFP 2018 / Brendan Smialowski
АҚШ президенти Дональд Трамп якшанба куни федерал ҳукуматни тарқатиб юбориш мумкинлигини эслатиб ўтди. Унинг айтишича, «Демократлар» партияси президент маъмурияти истаганидек иммиграция қонунчилигига киритилаётган ўзгартиришларни қўллаб-қувватламаса, у ҳукуматни тарқатиб юборади.
«Агар Демпартия девор қуришни назарда тутувчи чегара хавфсизлиги лойиҳасига овоз бермаса, ҳукуматни тарқатиб юбораман. Лотерея, ушлаб, қўйиб юбориш каби миграцион масалаларга барҳам беришимиз керак. Бизга буюк инсонлар мамлакатга кириб келиши зарур», дейди президент Твиттер саҳифасида.
Бундан аввалроқ, Дональд Трамп мигрантларнинг фарзандлари чегарада оиласидан ажратиб қўйилишини изоҳлар экан, Американинг бу соҳадаги қонунларини «дунёда энг аҳмоқона» деб атади. У Демпартиянинг фаолиятига назар ташлаб, шундай деганди: «Демократлар қилаётган ягона нарса - «қаршилик кўрсатиш», бу уларнинг сайловолди шиори саналади».
Мавзуга оид
14:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
10:06 / 26.05.2026
АҚШ «мудофаа ҳаракатлари» доирасида Эронга зарбалар берди
08:47 / 26.05.2026
Трамп Яқин Шарқ давлатларига янги чақириқ билан чиқди
08:32 / 26.05.2026