Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзавтосаноат»нинг аввалги раҳбарлари қанча маош олгани маълум қилинди
Халқаро Пресс клубнинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда "Ўзавтосаноат" вакиллари иштирок этди.
Сессияда журналист Шерзод Қудратхўжаев "Ўзавтосаноат"даги раҳбарлар аввал қанча маош олгани билан қизиқди.
“Ҳаммаси шаффоф бўлиши керак. Автомобиль саноати соҳаси бизга жуда ҳам керак. Ойлик иш ҳақига келадиган бўлсак, 2 миллион, 3 миллион, 4-5 миллион, энг юқори ойлик 6-7 миллион сўм бўлган. Бу раҳбариятнинг маоши. Бу борадаги ҳолат ҳам мутлақо ўзгаради. Бизда сотувчи-завод-“Ўзавтосаноат” ўртасида уйғунлашув бўлмаган. Шу нарсани йўқ қиламиз”, - дейди “Ўзавтосаноат” раҳбари Шавкат Умурзоқов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзавтосаноат» раҳбари нархлар нега оширилаётганини тушунтирганди.
Мавзуга оид
08:35 / 15.06.2026
Тошкентда реновациянинг биринчи босқичи бошланди
17:12 / 05.06.2026
“Тошкентни дунёдаги энг қулай шаҳарлардан бирига айлантирамиз” – ҳоким Шавкат Умрзоқов билан суҳбат
13:40 / 20.05.2026
Тошкент шаҳар ҳокими дарахтлар кесилишига муносабатини айтди
11:52 / 16.08.2025