Яшнобод тумани ҳокими ишдан кетди. Туманга ҳоким вазифасини бажарувчи тайинланди
Ҳожиакбар Камолиддинович Тиллашайхов Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳожиакбар Тиллашайхов 1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2004 йилда Тошкент кимё технология институти, 2009 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси банк-молия академияси, 2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Бундан аввал «Ипак йўли» банки Сағбон филиали бошқарувчисининг ўринбосари, 2016-2017 йилларда - Яшнобод тумани ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари, 2017-2018 йилларда - Яшнобод тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.
2017 йил апрелидан буён Яшнобод тумани ҳоким сифатида ишлаб келган Дилмурод Раҳматжонович Турдиев қаерга ишга ўтказилгани ҳозирча номаълум.
Мавзуга оид
09:30 / 19.11.2024
Тошкентда 7,5 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди
14:01 / 13.10.2024
“Кўп нарса ҳокимларнинг савиясига боғлиқ” — ватанга қайтган инвестор қандай тўсиқларга учради?
19:17 / 30.09.2024
Бунақада соҳада ким қолади? Янгибозор ҳокими мисолида деҳқонларга муносабат
16:56 / 25.09.2024