Жаҳон | 16:22 / 31.07.2018
5987
1 дақиқада ўқилади

Россия ва Қозоғистон кўмир экспорти борасида келиша олмади 

Фото: Денис Петров/РИА «Новости»

Россия ва Қозоғистон қозоқ кўмирини Россия портлари орқали устувор экспорти бўйича келишувга эришмайди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» манбага асосан хабар бермоқда.

Манбанинг сўзларига кўра, Россия томони Қозоғистон томонини ушбу ҳужжат Россия кўмир саноатига зарар етказишига ишонтира олган.

Россия Транспорт вазирлигидан таъкидлашларича, Қозоғистондан бўлган етказиб берувчилар нодискриминацион кириш имкониятига эга ва келишувга эришилса, Россия компанияларининг манфаатларига зарар етиши мумкин.

Қозоғистон Инвестициялар ва тараққиёт вазирлиги, шунингдек, Қозоғистон кон-металлургия корхоналари уюшмаси бу борада изоҳ беришдан бош тортди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид