Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 4823 нафар абитуриентнинг ҳужжатларида хатоликлар аниқланди
Фото: KUN.UZ
Самарқандда 4823 нафар абитуриентнинг ҳужжатларида хатоликлар аниқланди, деб хабар бермоқда Zarnews.
Қайд этилишича, Самарқанд вилоятидаги саккиз олий ўқув юрти қабул комиссиялари томонидан абитуриентлар ҳақида маълумотларни Давлат тест маркази базасига киритишда турли хатоликларга йўл қўйилган. Бу маълумотлар Ички ишлар вазирлиги паспорт базаси билан солиштирганда аниқланган.
Жумладан, СамДАҚИда 1297 нафар абитуриент (жами абитуриентларнинг 16,1 фоизи) ҳақидаги маълумотларда турли хил хатолар кузатилган. Бу кўрсаткич ТАТУ Самарқанд филиалида 179 (8,2 фоиз), СамДУда 2180 (7,4 фоиз), СамМИда 400 (6,8 фоиз), СамИСИда 205 (6,5 фоиз), “Ипак йўли” туризм халқаро университетида 72 (6,1 фоиз), Самарқанд ветеринария медицинаси институтида 360 (5,6 фоиз), СамДЧТИда 189 (3,7 фоиз)ни ташкил этмоқда.
Айни пайтда қабул комиссиялари томонидан ушбу хатоликлар сабабларини аниқлаш ва уларни тузатиш чоралари кўрилмоқда.
Мавзуга оид
08:57 / 19.03.2026
Самарқандда 38 килограммга яқин наркотик модда қўлга олинди
08:52 / 19.03.2026
Наманган, Қашқадарё ва Самарқандда контрафакт дори воситалари аниқланди
19:42 / 18.03.2026
“Ўзбекистонда очиқ туризм мавсуми” эълон қилинади
18:32 / 18.03.2026