Тошкент шаҳридаги Яккачинор кўчасига Якуб Колас номи берилиши мумкин
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш порталида Тошкент шаҳри ҳокимлигининг “Тошкент шаҳридаги Яккачинор кўчасига буюк белорус шоири ва жамоат арбоби Якуб Колас номини бериш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжат билан Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича шаҳар комиссиясининг буюк белорус шоири ва жамоат арбоби Якуб Колас номини Тошкент шаҳрида абадийлаштириш ҳақидаги таклифи маъқулланиши мумкин.
Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги Яккачинор кўчасига буюк белорус шоири ва жамоат арбоби Якуб Колас номи берилиши мумкин.
Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Ғ.Расулов), Ободонлаштириш бош бошқармаси (А.Ризашов), Ички ишлар бош бошқармаси (Р.Джўраев), Миробод туман ҳокимлиги (Ш.Пўлатов), ҳокимлик тизимидаги бошқарма, ташкилот ва муассасалар: кўчага янги ном берилиши муносабати билан тегишли ишларни амалга ошириш юзасидан бир ойлик муддатда белгиланган тартибда зарур чораларни кўради ҳамда ҳужжатларга ўзгартиришларни киритади.
Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари (Н.Максумов): буюк белорус шоири ва жамоат арбоби Якуб Колас шарафига бюст ўрнатиш чоралари кўрилади.
Мавзуга оид
18:36 / 26.09.2024
Тошкентда 63 ёшли эркак автобусда вафот этди
15:30 / 26.09.2024
Британия ташкилоти Ўзбекистонда гастрономик кўчаларни ташкил этиши мумкин
17:45 / 25.09.2024
2030 йилдан Тошкент шаҳри ва унинг атрофида мазутдан фойдаланиш тақиқланади
17:30 / 25.09.2024