Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Куба аҳолисига янги конституция лойиҳасини сотиб олиш таклиф қилинди
Фото: The New York Times/World Press Photo
Сешанба, 31-июлдан бошлаб Куба аҳолиси мамлакатнинг янги конституцияси лойиҳасини сотиб олиши мумкин. Бу ҳақда Correos de Cuba нашри хабар бермоқда.
Таъкидланишича, 32 бетлик конституция лойиҳаси бир Куба песоси (0,99 доллар, 7742,05 сўм) нархида сотувга чиқарилди. Ҳукумат бир ҳафта давомида Куба янги конституцияси лойиҳасининг тахминан 600 000 нусхасини нашр этишни режалаштирмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Куба ҳукумати 13 августдан 15 ноябргача бўлган даврда янги конституцияни умумхалқ референдумига чиқаради.
Мавзуга оид: Кубада президент лавозими таъсис этилиши кутиляпти
Мавзуга оид
10:31 / 27.02.2026
Куба чегарачилари ўққа тутган катерда америкаликлар бўлган
18:57 / 26.02.2026
Кубага «ҳужум қилган» босқинчилар ўлдирилди. АҚШнинг коммунист қўшнисида нималар бўляпти?
08:42 / 26.02.2026
Куба чегарачилари АҚШ катерини ўққа тутди: тўрт киши ҳалок бўлди
08:51 / 17.02.2026