Жаҳон | 08:03 / 01.08.2018
4794
1 дақиқада ўқилади

Трамп маъмурияти Хитой товарларига божларни кучайтириш ҳақида ўйламоқда

Фото: REUTERS

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Хитойдан товарлар ва хизматлар импортига 25% миқдорда - йилига 200 млрд долларлик божлар жорий этишни таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда Reuters вазиятдан хабардор манбага асосан хабар бермоқда.

Аввалроқ, Трамп маъмурияти Хитой моллари ва хизматларига 10 фоизлик божлар жорий этишни мўлжаллаб тургани ҳақида хабар берганди. Энди, агентликдан таъкидлашларича, Трамп божларни 25 фоизгача ошириш ҳақида ўйлаб қолган.

Таъкидланишича, Қўшма Штатлар президенти 1 август, чоршанба куни тегишли баёнот бериши мумкин.

Мавзуга оид