Яраштириш комиссиясининг асосий вазифалари нималардан иборат?
Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгашлари қошидаги яраштириш комиссияси тўғрисида намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор лойиҳаси эълон қилинди.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгашлари қошидаги яраштириш комиссияси тўғрисидаги низомга кўра, яраштириш комиссияси ўз фаолиятини давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари шу жумладан, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгашлари билан ҳамкорликда амалга оширади.
Яраштириш комиссиясининг мақсади – Фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссияси томонидан фуқароларнинг оилада ва маҳаллаларда тинч-осойишта, ҳамжиҳатликда яшашига кўмаклашиш, оилавий низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини миллий ва маънавий қадриятларимизга таянган ҳолда кенг тарғиб этиш орқали маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда олиб борилаётган фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва кўмаклашиш.
Қуйидагилар Яраштириш комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
оилавий низоларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
ёшлар тарбиясига, ёшларнинг турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиши, ичкиликбозлик ҳамда гиёҳвандлик иллатларига берилиши оқибатида келиб чиқиши ва содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларга эътиборсизлик билан қараётган ота-оналар ўртасида тушунтириш ишларини ташкил этиш;
ёшларнинг оила қуришга руҳий ва маънавий жиҳатдан тайёрлиги ҳамда эрта никоҳнинг оқибатлари бўйича ёшлар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш;
оиланинг муқаддаслиги ва жамиятнинг асосий бўғини эканлигини ёшлар онгига сингдириш ҳамда оилавий ажралишларнинг олдини олиш бўйича тарғибот ишларини ташкил этиш;
эр-хотин, қайнона ва келин, яқин қариндошлар, қўни-қўшнилар ўртасида келиб чиққан низоларни бартараф этиш ҳамда бузилган муносабатларни тиклашга доир тушунтириш ишлари ва амалий чоралар кўриш;
оилавий низоларни ижобий ҳал этиш, оилаларнинг ажралишларига йўл қўймаслик, вояга етмаганларнинг ҳаёти ва келажаги учун оилаларни сақлаб қолиш бўйича ёш оилалар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш;
ичкиликбозликка ружу қуйган, гиёҳвандлик иллатларига берилган, нотинч ва ноқобил оилалар томонидан келиб чиққан низоларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда бартараф этиш;
оилавий низоларга оид бўлган бошқа масалалар юзасидан ишларни кўриб чиқади.
Яраштириш комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясининг ёзма мурожаатини ҳал этиш мақсадида белгиланган тартибда тегишли ташкилотлардан маълумотлар олиш ва зарур ҳолларда мурожаатларни жойига чиқиб ўрганиш;
оилавий низоларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан белгиланган тартибда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб бориш бўйича ҳудудий кенгашга таклифлар киритиш;
оилавий низолар оқибатида келиб чиқаётган оилавий ажралишларнинг олдини олиш, вояга етмаганларнинг ҳаёти ва келажаги учун оилаларни сақлаб қолиш бўйича мутасадди ташкилотлар билан биргаликда чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилган оилаларда болаларнинг ота-онасининг қайси бири билан яшаши, болаларнинг фарзандликка олиниши ёки махсус муассасаларга, шу жумладан «Меҳрибонлик» ва «Мурувват» уйларига жойлаштирилишини белгиланган тартибда ҳал этиш бўйича ҳудудий кенгашга таклифлар киритиш;
низолашаётган эр-хотин ва яқин қариндошлар ўртасидаги мол-мулк, мероснинг бўлинишини тинч йўл билан ҳал этишда ўз ваколати доирасида иштирок этиш;
зиммасига юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида зарур ахборот ва тушунтиришлар олиш учун ўз мажлисларига мутасадди ташкилотлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакилларини ҳамда мутахассисларни таклиф этиш бўйича ҳудудий кенгашига таклифлар киритиш;
ушбу Низомда белгиланган вазифаларни бажаришда тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ҳамда фаолиятига оид масалалар юзасидан қабул қилган қарорларини ҳудудий кенгашда кўриб чиқиш учун тақдим этиш.
Яраштириш комиссиясининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
ўз фаолиятида қонунчиликка ва ушбу Низом талабларига қатъий риоя қилиш;
ушбу Низомда белгиланган вазифаларни амалга ошириш;
оилалардаги маънавий муҳит барқарорлигининг бузилишига, фуқаролар қадр-қимматининг камситилишига, ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол этилишига, оилавий низоларнинг келиб чиқишига ва вояга етмаганларнинг ҳаёти ва келажаги учун оилавий ажралишларга йўл қўймаслик чораларини кўриш;
фаолият йўналиши бўйича тарғибот ишларини самарали ва мақсадли тарзда мунтазам равишда амалга ошириш;
қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган ҳолларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериш тўғрисида ҳудудий кенгашга таклифлар киритиш.
Мавзуга оид
08:44 / 06.06.2022
Паррандачиликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими ўзгаради
09:01 / 08.04.2022
«Олима аёллар жамияти» нималар билан шуғулланиши маълум бўлди
07:51 / 26.03.2022
2021 йилда қурилишдаги бахтсиз ҳодисалар оқибатида 84 нафар ишчи ҳалок бўлган
07:28 / 09.03.2022